Боғча пули 1 июндан 20%га, янги йилдан яна 10%га ошади
Ҳукумат қарори билан 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари тасдиқланган.
Давлат боғчалари тўлови 1 июндан ўртача 20%га, янги йилдан эса яна 10%га қимматламоқда.
Охирги марта боғча пули 3 йил аввал, 2021 йил 1 майда 15%га оширилганди.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг