#BoburDay ҳэштеги интернетда кенг тарғиб қилинмоқда

16:15 14 Февраль 2019 Жамият
1724 0

14 февраль — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси кўмагида ташкил этилган майдонча бу борада муҳим аҳамият касб этяпти.

Ушбу ҳудудда ташкил этилган тадбирда таниқли санъаткорлар, кино ва театр актёрлари, спортчилар ҳамда кўплаб юртдошларимиз фаол қатнашмоқда. Иштирокчилар бу ерда буюк сиймо — Мирзо Бобур таваллуд кунига бағишлаб ўрнатилган махсус баннерлар, декорация ва иллюстрациялар атрофида суратга тушиб, ўз муносабатини онлайн тизимда турли ижтимоий тармоқларда акс эттиряпти.

Айтиш жоизки, #BoburDay ҳэштеги интернет фойдаланувчилари ўртасида улуғ алломанинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ўзаро мулоқот қилишлари ҳамда фикр алмашишларига ҳам имконият яратмоқда.

Акция бугун 17:00 га қадар давом этади. 

Муҳаммаджон АҲМАДЖОНОВ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер