БМТнинг 1000 га яқин ходими ҳам коронавирусга чалинди

20:54 13 Июнь 2020 Дунё
1133 0

Фото: rbc.ru

БМТнинг дунё бўйлаб фаолият кўрсатаётган ходимлари орасидан 953 киши янги коронавирусни юқтириб олган.

Халқаро ташкилот раҳбарининг матбуот котиби Стефан Дюжаррикнинг сўзларига кўра, энг кўп касалланган ходим Малига тўғри келади – 187 нафар. Улардан икки нафари коронавирус туфайли оламдан ўтди. 45 нафари тузалган.

Айни пайтда бутун дунё коронавирус ва унинг оқибатларига қарши курашни давом эттирмоқда.

Wорлдометер халқаро кўнгиллилар гуруҳининг охирги маълумотига қараганда, бутун дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 7,7 миллионга яқинлашди. Беморлардан 430 мингга яқини вафот этди, 4 миллионга яқин бемор эса тузалиб кетди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер