БМТ: Эрондаги уруш чўзилса, миллионлаб одамлар очлик ёқасида қолади

21:52 17 Март 2026 Дунё
411 0

Агар Яқин Шарқдаги қуролли низо жорий йилнинг июнь ойигача давом этса, дунёда очликдан азият чекувчилар сони яна 45 миллион кишига кўпайиши мумкин. Бу ҳақда БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори ўринбосари Карл Скау маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Карл Скаунинг таъкидлашича, низонинг давом этиши озиқ-овқат нархларининг кескин кўтарилишига олиб келади.

«Бизнинг таҳлилларимизга кўра, агар Яқин Шарқдаги низо июнь ойигача чўзилса, нархларнинг ошиши сабабли яна 45 миллион киши ўткир очлик ҳолатига тушиб қолиши мумкин. Бу дунёдаги очлик даражаси рекорд даражага етишига олиб келади ва бу жуда даҳшатли истиқболдир», — деди у.

Айни дамда бутун дунё бўйлаб 319 миллион киши озиқ-овқат танқислигидан азият чекмоқда. Ушбу кўрсаткич атиги беш йил аввалгидан уч баравар кўпдир. Агар вазият ўзгармаса, ёзга келиб очлик чегарасидаги одамлар сони 360 миллиондан ошиши мумкин.

Ушбу вазият халқаро ҳамжамиятдан низони тезроқ бартараф этиш ва глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кескин чоралар кўришни талаб қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер