БМТ Бош котиби Путин ва Зеленскийдан уни ўз пойтахтларида қабул қилишни сўради

23:12 20 Апрель 2022 Дунё
1578 0

Фото: AP

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антониу Гутерриш Россия Федерацияси ва Украина раҳбарларидан Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш учун уни Москва ва Киевда қабул қилишни сўраган. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик айтиб ўтди.

«Россия Федерацияси ва Украинанинг БМТдаги доимий ваколатхоналарига мактублар топширилди. Уларда Бош котиб президент Владимир Путиндан уни Москвада, президент Владимир Зеленскийдан эса Киевда қабул қилишни сўраган», дейди Дюжаррик.

Дюжаррикнинг таъкидлашича, Бош котиб Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича шошилинч чораларни муҳокама қилишни, шунингдек, кўп томонлама муносабатларнинг келажаги ҳақида мулоқот истагини билдирган. Қўшимча қилинишича, БМТ Бош котиби Путин ва Зеленский билан ўт очишни тўхтатишни шахсан муҳокама қилмоқчи.

Аввалроқ, Гутерриш Украина атрофидаги можаро инсониятнинг бешдан бир қисмидан кўпроғини қашшоқлашишига таҳдид қилишни айтиб ўтган эди. Унинг сўзларига кўра, ушбу инқироз дунё аҳолисининг 1,7 миллиарддан кўпроғини ўнлаб йиллар давомида мисли кўрилмаган даражада қашшоқлашиши ва очарчилигига олиб келиши мумкин.

24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва ДХР раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Донбассни ҳимоя қилиш бўйича «махсус ҳарбий операция» ўтказишга қарор қилганини маълум қилди.

Бу қарор АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Россияга қарши янги санкциялар қўлланишига сабаб бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер