БМТ бош котиби “Ким Чен Иннинг соғлиғи ҳақида маълумотга эга эмасмиз“

13:37 01 Май 2020 Дунё
1471 0

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти КХДР давлат раҳбари Ким Чен Иннинг атрофидаги гап-сўзлар ҳақида аниқ маълумотга эга эмас. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антонио Гуттериш матбуот анжуманида маълум қилган.

“КХДР раиси Ким Чен ин борасида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз”, – деган Гуттериш.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 12 апрелдан бери омма олдида чиқиш қилгани йўқ. Бу эса Ким Чен Иннинг ўлгани ҳақидаги миш-мишларнинг кўпайишига сабаб бўлди. Айрим манбалар КХДР раҳбарининг соғлиғида муаммолар борлигини ва шахсий шифохонасида даволанаётганини ҳам таъкидламоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер