БМТ бош котиби Афғонистон билан боғлиқ вазиятни тартибга солиш чораларини таклиф қилди

19:23 14 Ноябрь 2023 Сиёсат
108 0

Фото: Иллюстратив фото

А.Гутерришнинг сўзларига кўра, бугунги кунда халқаро ҳамжамият Афғонистон билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш учун қуйидаги чораларни кўриши зарур:

— Афғонистон бўйича махсус вакил тайинлаш ва амалдаги ҳукумат билан сиёсий ҳамкорлик қилиш учун “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш;
— гуманитар ёрдам кўрсатишдан Афғонистон иқтисодиёти ривожини доимий қўллаб-қувватлашга ўтиш;
— иқтисодиётни тиклаш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш учун мулоқот ўрнатиш;
— афғонлараро музокараларни бошлаш.

Эътиборлиси, аввалроқ Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёев Афғонистон муваққат ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлик бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқишга чақириб, ушбу мамлакат бўйича юқори даражадаги халқаро музокаралар гуруҳини тузишни таклиф қилган эди.

Шу нуқтаи назардан, Гутерриш ташаббуслари Ўзбекистон позицияси билан ҳамоҳангдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер