БМТ аёллар тузилмаси билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама қилинди

18:30 13 Декабрь 2023 Сиёсат
318 0

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева “БМТ аёллар” тузилмасининг Ўзбекистон бўйича менежери Жерен Гувен Гурес билан мулоқот ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва “БМТ аёллар” тузилмаси ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Хусусан, хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, муносиб иш ўринлари яратиш каби йўналишларга эътибор қаратилди.

Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида гендер тенгликни таъминлашда энг фаол давлатлардан бири сифатида аниқ чора-тадбирларни, жумладан, 2030 йилгача бўлган гендер тенгликка эришиш бўйича стратегияни амалга ошираётгани, шу билан бирга “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган вазифалар БМТнинг ғоялари билан ҳамоҳанг экани алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, суҳбат чоғида келгусида биргаликда амалга ошириладиган режалар, ҳамкорликда ўтказиладиган халқаро тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер