"Bloomberg": Хитой иқтисодиёти рецессияга учради

23:43 23 Июнь 2020 Иқтисодиёт
1214 0

Хитой иқтисодиёти рецессияга учради, деб хабар бермоқда «Bloomberg» нашри.

Экспертларнинг «CBB International» томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларида қайд этишларича, жорий йилнинг II чорагида Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти 6,8 фоизга пасайган бўлиб, ўз навбатида, иқтисоддаги рецессия бошланганидан далолат бермоқда. Дунё бўйича глобал талабнинг пасайганлиги эса ХХР иқтисодиётининг ўсишига асосий таъсир кўрсатган манба бўлмоқда.

Шунга қарамай, таъкидланишича, ишлаб чиқариш компаниялари фойдаси, капитал харажатлар ҳамда чакана савдо каби асосий иқтисодий кўрсаткичлар I чоракка нисбатан бироз яхшиланган.

Шунингдек, коронавирус пандемияси фонида Хитой ҳукумати 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши бўйича мақсадларни белгиламади, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер