Блогер Аброр Мухтор Алий ҳибсга олинди

14:49 08 Февраль 2024 Жамият
402 0

Таниқли диний блогер Аброр Абдуазимов (Аброр Мухтор Алий) Тошкентда ҳибсга олинди.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтохур туман суди 6 февраль куни тегишли қарор қабул қилган.

Блогер Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларига риоя қилмаслик) ва 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат вазифасини бажаришига тўсқинлик қилиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбланмоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, унга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси ва 1 БҲМ (340 минг сўм) миқдорида жарима солинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер