“Биз ватанпарварлармиз!”
Пойтахтимизда “Ватанпарвар” ташкилотининг ташкил топганига 28 йил тўлиши муносабати билан “Биз ватанпарварлармиз!” шиори остида маънавий-маърифий, спорт тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги “Ракетамодел”, “Авиамодел”, “Ўқ отиш” каби спортнинг техник ва амалий турлари кўргазмаси намойиш этилди. Шунингдек, “Парашют” ва “Ўқ отиш” спорт секцияси мураббийлари томонидан вояга етмаган ҳамда ўқувчи ёшлар учун маҳорат дарслари бўлиб ўтди.
13 ёшдан 15 ёшгача бўлган ёшлар учун “Пневматик милтиқдан ўқ отиш” мусобақаси, 12 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида эса “Йўл ҳаракати хавфсизлиги билимдони!” танлови ўтказилди.
Тадбир сўнгида энг фаол ёшлар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.
“Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг