Битирувчиларнинг 97 фоизи иш билан таъминланди
Наманган муҳандислик-технология институтида 2024 йилги битирувчилар учун тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбир давомида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари институт томонидан кўрсатилган билим ва кўникмалар учун миннатдорлик билдирди.
— Институтда таҳсил олиш мен учун катта имкониятлар эшигини очди, — дейди иқтисодиёт факультетини тугаллаган Ҳусниддин Адҳамов. — Ўқитувчиларимизнинг қўллаб-қувватлаши туфайли кўплаб ютуқларга эришдим. Айни пайтда иш жойим ҳам тайин. Ишлаб чиқариш амалиётимни ўтказган Халқ банкининг бошқармаси ўз жамоасида олиб қоляпти.
Маълумот учун, Наманган муҳандислик-технология институтини жорий ўқув йилида 1596 нафар талаба тамомлади. Уларнинг 97,6 фоизи ўз мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланди. Институтда таълим сифати ва талабаларнинг касбий тайёргарлик даражаси юқори эканидан далолат беради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг