Битирувчиларга диплом топширилди
Миллий тадқиқотлар технологик университети МИСиС Олмалиқ филиали битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур олийгоҳни бу йили Кончилик иши, металлургия ва технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш каби мутахассисликлари бўйича 72 нафар талаба тамомлади.
Тадбир иштирокчилари эътиборига филиалнинг ташкил этилиши ва тарихига оид видеофильм намойиш қилинди.
Тантанали маросимда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Малгинов, МТТУ МИСиС ректори Aлевтина Черникова, МТТУ МИСиС Олмалиқ шаҳридаги филиали директори Фарҳодбек Умаров ва ОКМК бошқаруви раиси Aбдулла Хурсанов ҳамда мамлакатимизнинг кон-металлургия саноати соҳасидаги корхоналар вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига самимий тилаклар билдирилди. Шунингдек устозларга ҳам миннатдорлик изҳор этилди. Сўнгра ҳар бир талабага тантанали равишда диплом топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг