Битирувчилар ва абитуриентлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил10 январдаги “Ўзбекистон Республикасида Ўлчам бирликларини қўллаш тўғрисида”ги 21-сон қарорига мувофиқ республикамизда қўллашга рухсат берилган Халқаро ўлчамлар тизими “СИ” нинг ўлчам бирликлари номи ва белгиланишини ўқув, ўқув-методик ва турли маълумотлар берадиган ёрдамчи адабиётларда қўллаш назарда тутилган. Бу ҳақда Edu.uz хабар берди.
Давлат тест маркази мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест топшириқлари базасини шакллантириш жараёнида қўлланиладиган ўлчам бирликларига қарорга мувофиқ тегишли ўзгартиришлар киритмоқда.
Масалан, узунлик ўлчов бирлиги сантиметрнинг қисқача белгиланиши smқарорга мувофиқ cm кўринишида қўлланилади.
Қарор билан киритилган ўзгаришларнинг айримларини келтириб ўтамиз:
сантиметр – sm – cm;
гектар – ga – ha;
ар – ar – a;
массанинг атом бирлиги – m.a.b – u;
миллиметр симоб устуни – mm.simob.ustuni – mm Hg;
соат – soat – h;
сутка – kun – d;
киловатт-соат – kW-soat – kW-h;
ампер-соат – A-soat – A-h.
Барча битирувчилар ва абитуриентлар мазкур ўзгаришлардан хабардор бўлишлари лозим. Батафсил маълумотни Давлат тест марказидан олиш мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг