Бишкек ИЭCда авария юз берди
Қирғизистон пойтахтидаги иссиқлик электр станциясида авария юз берди. Қозонхона портлаши оқибатида 5 киши касалхонага ётқизилган, кўп қаватли уйларга иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўхтатилган. Барча мактаб ва боғчалар онлайн таълимга ўтказилди.
Ҳодиса сабабларига ойдинлик киритилмоқда, бироқ расмийлар диверсия эҳтимолини истисно қилмаяпти. Таъмирлаш ишларини ҳисобга олган ҳолда, аввалги режимни тиклаш 5-7 кун давом этиши мумкин.
Айни пайтда Бишкекда ҳаво ҳарорати: -4°.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг