Бировнинг “Каптива"сини сотиб юборган фирибгар ушланди
2020 йил ноябрь ойининг охирларида Косон туманида яшовчи 26 ёшли У.А. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида ўзига тегишли бўлмаган “Каптива” русумли автомашинани таниши 43 ёшли Д.С.га кўрсатиб, уни автомашинанинг ҳеч қандай ҳужжатлари мавжуд бўлмаса-да, ҳужжатлари тўлиқ эканлигига ишонтириб, 170 млн. сўм эвазига автомашинани номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, Д.С.дан ушбу миқдоридаги пулларни олади.
Шундан сўнг, автомашинани номига расмийлаштириб бермасдан, олган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.А.га нисбатан Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Ҳурматли фуқаролар! Бировга ишонч билдиришдан олдин чуқур ўйлаб кўринг. Фирибгарлик қурбонига айланиб қолишдан огоҳ бўлинг!" дейила ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг