«Биринчи тўлқин» деб аталган ҳолат тугагани йўқ. Иккинчи тўлқин ҳақида гапиришга ҳали эрта — мутахассис

23:46 25 Сентябр 2020 Дунё
1046 0

Архив сурат

Коронавируснинг иккинчи тўлқинини баҳолаш учун зарур бўладиган асосий кўрсаткичлар маълум қилинди

Коронавируснинг иккинчи тўлқинини баҳолашнинг асосий кўрсаткичи бу хасталикни енгган беморлар сонининг янги касалликка чалинган ҳолатлар сонига нисбатидир.

Ушбу фикрни Россия Олий иқтисодиёт мактабининг Соғлиқни сақлаш иқтисодиёти институти директори Лариса Попович айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, ҳар бир минтақа вазиятни ўзига хос тарзда баҳолайди. Шунингдек, коронавирус инфекциялари сонининг ортишини иккинчи тўлқин деб атаб бўлмайди, зеро, «биринчи тўлқин деб аталган ҳолат ҳали тугаганича йўқ».

«Тўлқин бошланишининг расмий белгилари мавжуд эмас, фақатгина ўтган давр ва янги давр ўртасидаги фарқ бор, холос», дейди Попович.

Ўз навбатида, вирусолог Анатолий Альтштейн ҳам CОVID-19 билан касалланиш даражасининг ўсишини иккинчи тўлқин деб аташ мумкин эмас деб ҳисобламоқда.

Мутахассиснинг фикрича, ушбу тушунчанинг ўзи «анча ноаниқ» бўлиб, унинг сўзларига кўра, бундай ҳолатда эпидемия деярли нолга тушиб, бир мунча вақт шу даражада сақланиб қолади ва кейин яна ўсишни бошлайди деб тахмин қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер