“Бирдамлик занжири” боғланди
Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.
Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташаббуси билан “Ватан тақдири — менинг тақдирим” шиори остида Сержантлар форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати маълум қилди.
— Ушбу тадбир ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида, юртга содиқ фарзандлар этиб тарбиялашда муҳим ўрин тутади, — дейди Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлим бошлиғи Тўлқин Қодиров. — Шу боис ушбу ташаббусни қўлдан бой бермай, барча ҳудудларда уюштириш кўзда тутилган.
Форум якунида Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакилларининг Ватан осойишталиги йўлида юқори марраларга эришиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик, бирдамлик билан қўйилган қадамни ўзида акс эттирувчи “Бирдамлик занжири” боғланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг