Бир сайловчи — бир овозга эга

10:21 24 Октябр 2021 Жамият
600 0

Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни муносабати билан мамлакатимиз ҳудудида тузилган 10 минг 761 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари қизғин давом этмоқда.

Сайлов кодексига мувофиқ, овоз бериш эрталабки соат 08:00 дан бошланди ва кечки соат 20:00 гача давом этади.

Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш сайлов куни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 08:00 дан 20:00 гача ўтказилади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ юртимиз фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади.

Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар.

Сайловда эркин ва яширин овоз берилади. Сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди.

Яширин овоз бериш сайловчининг хоҳиш-иродаси устидан ҳар қандай тарзда назорат қилиш имкониятини истисно этадиган тегишли шароитларни яратиш орқали таъминланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер