Бир нуроний ўн ёшга масъул

15:47 02 Июль 2024 Жамият
378 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Риштон туманида вилоят Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, «Кексалар маслаҳати» гуруҳи ҳамда «Бувижонлар мактаби» кенгаши аъзоларининг амалий семинари бўлиб ўтди.

Семинарда Республика «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда «Бир нуроний ўн ёшга масъул», «Уч авлод учрашувлари», «Икки тил – бир касб» каби лойиҳалар ижроси, тўй-ҳашамларни камчиқим ўтказиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш каби долзарб масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

— Жамғарманинг республика ва вилоят масъуллари иштирок этган тадбирда зиммамиздаги муҳим вазифалар таҳлил ва танқид руҳида кўриб чиқилди, — дейди «Нуроний» жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раиси Зокиржон Рахмонов. — Нуронийлар ўгити янги авлодни миллий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Семинарда айни йўналишда намуна кўрсатаётган «Кексалар маслаҳати» гуруҳи ва «Бувижонлар мактаби» кенгаши аъзоларига Республика «Нуроний» жамғармасининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер