Бир нуроний 10 нафар ёшга масъул
Фото: Халқ сўзи
Қарши шаҳрида айни шу мавзуда ўтказилган танловда Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғини нуронийлар кенгаши раиси Содиқ Исломов биринчи ўринни эгаллади.

— Ёшим бир жойга борганда тенгдошларим билан беллашиб, ғолибликни эгаллайман, деб ҳеч ўйламагандим, — дейди Содиқ ота Исломов. — Аммо кекса кишининг бундай шарафга муяссар бўлиши жуда катта гап ва ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Қачонки, кексалар маҳалланинг «виждони»га айланса, одамларни, ёшларни тўғри йўлга бошласа, изидан эргаштира олса, шундай мартабага лойиқ кўрилади. Озми-кўпми маҳалламда кексаю ёш ҳурматини қозонган эканман, бундан жуда бахтиёрман.
Кўрик-танловда «Қарлиқхона» МФЙ нуронийси Зариф Саидов ва «Чўлқувар» МФЙ иштирокчиси Мўътабар Азизова кейинги ўринларни эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Фахриддин БОЗОРОВ, «Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг