Бир кўнгил иморати

14:35 21 Май 2021 Жамият
841 0

«Бир кўнгил иморати — минг Макка зиёрати», дейишганича бор. Шофиркон туманидаги Хоркаш қишлоғида яшовчи 85 ёшли Салим ота Султоновнинг сўзларини тинглаб, беихтиёр шу ҳикмат ёдга тушади.

— Буёғи кексалик, бунинг устига саломатлигим ҳам жойида эмас, — дейди отахон. — Кўчани қўя туринг, ҳовлига чиқишга ҳам қийналиб қолдим. Бошим қотди. Кўнглимда «Ногиронлик аравачаси бўлсаю зора, мушкулим енгиллашса», деган илинж пайдо бўлди. Президентимизнинг туманимиздаги Халқ қабулхонасига мурожаат қилдим.

Отахоннинг сўзи ерда қолмади. Ҳаял ўтмай Султоновлар хонадонини сўроқлаб, Халқ қабулхонаси мудири Ф. Ҳафизов ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходими А. Жабборовлар келишди. Салим отадан кўнгил сўралди.Унга ногиронлик аравачаси туҳфа қилинди. Бундан отахон беҳад суюнди. Энди у нафақат ҳовли, балки кўчага ҳам чиқа олади. Қўни-қўшни билан дийдорлашади. Ҳатто маърака-мавридга ҳам боришга шай.

Айтмоқчи, Шофиркон тумани Халқ қабулхонасига шу кунга қадар 707 мурожаат келиб тушган. 629 та мурожаат кўриб чиқилган. 517 та мурожаат қаноатлантирилган. Ёрдам сўраб келган бирор бир фуқаро бу ердан ноумид қайтган эмас. Шунисига хурсанд бўласан, киши.

Истам ИБРОҲИМОВ,
(«Халқ сўзи»)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер