“Бир келиб кетинг қишлоғимизга”

15:44 10 Ноябрь 2021 Жамият
1796 0

Бир пайтлар йўлларнинг абгорлиги, ён-атрофнинг кўримсизлиги ва қолоқлик манзараси туфайли Луқмон қишлоғи одамлари бошқа жойлардан меҳмон келса, хижолат чекишарди. Энди эса у кунлар ўтмишда қолди.  Вилоят ёки туман марказида дўст-биродарини учратиб қолган луқмонликлар ғурур билан  “Қишлоғимизга бир келиб кетинг”, дея мулозимат кўрсатадиган бўлишган.

Бухоро вилояти Жондор туманининг мазкур гўшасидаги ўзгаришларнинг бари  “Обод қишлоқ” Давлат дастури  билан боғлиқ. Бу ерда умумий қиймати 15 миллиард 697 миллион сўмлик қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Натижада Луқмон чиндан ҳам обод манзилга айланди. Яқинда эса яна бир хайрли иш рўёбга чиқди. Қишлоқда 21-сонли оилавий поликлиника Ибн Сино филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди. 1 миллиард 100 миллион сўм маблағ эвазига қад ростлаган, 100 қатнов ўрнига мўлжалланган шифо масканида малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун замонавий шарт-шароитлар яратилди. Бу ўзгаришлар ҳудудда яшовчи олти мингга яқин аҳолида бугундан розилик ҳиссини мустаҳкамламоқда.

Луқмондаги “Обод қишлоқ” доирасидаги янгиланишлар давом этмоқда.

 

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер