Бир йўла икки мактабгача таълим муассасаси ўз эшикларини очди
Нурота туманидаги Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Сойкечар қишлоғида Янги Ўзбекистон қиёфасига монанд замонавий 14-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Болалар жисмоний ва маънавий уйғунликда улғайиши учун барча замонавий қулайликлар жамланган муассаса 90 нафар ўғил қизни қамраб олиш имкониятига эга. Мазкур лойиҳа АТ “Халқ банки” ҳомийлигида амалга оширилиб, “Ашраф” хусусий корхонаси томонидан 5,1 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилди.
Шу куни вилоятнинг Зарафшон шаҳридаги Қурувчи МФЙда 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам янги қиёфада ўз эшикларини очди.

Ушбу боғча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 — 2027-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Қарори асосида мукаммал таъмирланди.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг