Бир йилда 252 нафар ҳоким ёрдамчиси коррупциявий жиноятларга қўл урган

12:59 13 Март 2026 Жамият
237 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистонда 2025 йилда 252 нафар ҳоким ёрдамчиси коррупциявий жиноятлар бўйича жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ўтган йили республика бўйича судлар томонидан жами 153 та жиноят иши бўйича 252 нафар ҳоким ёрдамчиси коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Аниқлик киритилишича, уларнинг 37 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 38 нафарига озодликни чеклаш, 160 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 12 нафарига жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, 5 нафарига бошқа жазо чоралари қўлланилган.

«Коррупция қарши курашиш агентлиги ҳар бир давлат органи ва ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, келгусида ҳам услубий кўмак кўрсатишга тайёрлигини маълум қилади», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер