Бир йил ичида Украинадаги можаро тугайди — Италия мудофаа вазири

23:19 21 Июль 2023 Дунё
1359 0

Фото: Reuters

Италия мудофаа вазири Гидо Кросетто “La Stampa“ газетасига берган интервьюсида Украинадаги можаро бир йил ичида барҳам топишига умид билдирди.

Унинг таъкидлашича, Италия Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича ўз мажбуриятларини доимо бажарган, бироқ тинч йўл топиш ва можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб бориш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш вақти келган.

“Биз бу можарога барҳам бериш ва бунинг учун зарур шарт-шароитлар ҳақида гапиришни, вақтни белгилашни бошлашимиз керак. Умид қиламанки, келгуси йилнинг шу вақтида биз энди Украинадаги вазият ҳақида гаплашмаймиз”, деди Италия Мудофаа вазири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер