Бир гуруҳ сенаторлар «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди
Фото: Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ–4906-сонли Фармони ҳамда «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида» ПҚ–3133-сонли қарорига мувофиқ «Нуроний» жамғармаси Васийлик Кенгашининг қарори билан бир гуруҳ сенаторлар 1-даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Улар қаторида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содик Салихович Сафоев, Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси Алихонов Борий Ботирович, Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Бахадир Садуллаевич Тажиев, Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Дилором Гафурджановна Ташмухаммедова, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Маҳмуд Маматович Парпиев.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг