Бир чевар иккита иш ўрни яратди

19:26 03 Июль 2024 Жамият
219 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида хотин-қизларни даромадга йўналтириш борасида хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Балиқчи туманида 10 нафар аёлларга субсидия асосида тикув машиналари берилди.

— Ҳар бир опа-сингилларимизнинг эҳтиёжи, хоҳиши ва ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда даромад манбаига эга қилиб келмоқдамиз, — дейди вилоят ҳокими ўринбосари Гулнорахон Аҳмедова. — Бу сафар чеварчилик ҳунарини эгаллаган ҳамюртларимизга тикув машиналари етказиб бердик. Уларни хом ашё билан таъминлаш, маҳсулотини сотиш борасида ҳам амалий ёрдам кўрсатяпмиз.

Шу билан ўн нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Ишлаб чиқилган меҳнат дастурига кўра, ҳар бир чевар яна икки нафардан аёлларни иш билан таъминлаш имконига эга. Демак, 10 та тикув машинаси орқали ўттиз нафар опа-сингилларимиз доимий даромад манбаига эга бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер