Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона шаҳридаги вилоят театр-концерт саройи майдонида «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида гала концерт ўтказилди.
Унда 15 минг нафардан зиёд фарғоналиклар, хусусан, навқирон авлод вакиллари қатнашди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган лойиҳалар ҳам ташкил этилди. Хусусан, "Эл юрт умиди" жамғармаси гранти соҳибаси Моҳинур Муродова, «Миcрософт» компаниясининг Ўзбекистондаги илк амбассадори Фарғона шаҳридаги 10-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Дилафруз Жўрабоевалар мамлакатимизда баркамол авлод орзуси йўлида олиб борилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

—Бугунги тадбирда мириқиб ҳордиқ чиқариб, шу билан бирга юксак билим ва дунёқарашга эга бўлиш, ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича маҳорат дарсларидан баҳраманд бўлдик, — дейди Фарғона давлат университети талабаси Шаҳло Иброҳимова.— Бундай мулоқотлар Ватанга ҳурмат ва садоқат туйғуларини тарбиялашда ғоятда муҳим.
Байрам тадбирида миллий эстрада санъати юлдузлари иштирокида катта концерт дастури намойиш этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг