Билл Гейтс фикрича, сунъий интеллект туфайли одамлар тез орада ҳафтада атиги 3 кун ишлашади

10:36 26 Ноябрь 2023 Дунё
267 0

Миллиардер ва “Microsoft” асосчиси Билл Гейтс, сунъий интеллект йўналишидаги ютуқлар стандарт иш ҳафтасини уч кунгача қисқаришига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Бу ҳақда у “What Now?” подкастига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади “Business Insider”.

Подкаст бошловчиси Тревор Ноадан сунъий интеллектнинг ривожланиши иш жойларига таҳдид соладими, деган саволига Гейтс шундай вақт келадики, одамлар “ҳозирчалик кўп вақт ишлашлари шарт бўлмайди” деб жавоб берди. Унинг тасаввурича “роботлар барча озиқ-овқат ва бошқа нарсаларни ишлаб чиқарадиган” бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер