Билль Гейтс дунёни терроризмнинг янги тури ҳақида огоҳлантирмоқда
Иллюстратив фото
Пандемия келажакда нафақат табиий сабабларга кўра, балки биотеррор ҳужумлар туфайли ҳам дунёга таҳдид солиши мумкин.
Ушбу фикрларни "Microsoft" асосчиси Билль Гейтс айтиб ўтди, деб ёзмоқда "The Guardian" нашри.
"Бундай эпидемиялар ҳозирги SARS-CoV-2 коронавирус пандемиясидан жиддийроқ бўлиши мумкин", деди Гейтс.
Миллиардернинг фикрича, касалликларга қарши курашиш учун инсоният технологик тараққиётга сармоя киритиши керак: вакциналарни яратиш ва ишлаб чиқаришни анча арзонлаштириш ва уларни ишлаб чиқарувчи заводлар сонини кўпайтириш.
"Келажакдаги вакцина оддий қўлдаги пластирга ўхшайди ва пандемиясиз оддий вақтларда ҳам фойдали бўлади", дейди Гейтс.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг