Билим, тажриба ва маҳорат баҳси
Фото: "Халқ сўзи"
Андижон вилоятида республика электр тармоқлари идоралари ходимларининг “Касб маҳорати” мусобақаси бўлиб ўтди. “Ҳар бирингизнинг ҳаётингиз мен учун қадрли” шиори остида 5 кун давом этган баҳсларда “Энг яхши электр монтёри “, “Энг яхши электр диспетчери”, “Энг яхши иш бажарувчи” каби ўнлаб йўналишлар бўйича мутахассисларнинг касбий билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди.
-Танловда ҳеч ким эътибордан четда қолмади, - дейди “Тошкент ҲЭТК” АЖ диспетчери Елена Левина. –Ҳар бир мутахассиснинг назарий ва амалий билимига муносиб баҳо берилди. 84 нафар эркак орасида ягона аёл мутахассис сифатида иштирок этганим учун жуда ҳаяжонда эдим. Шундай бўлса-да, касбий маҳоратимни намойиш этишга ҳаракат қилдим ва “Энг фаол диспетчер” дея эътироф этилдим.
Умумий ҳисобга кўра, “Андижон ҲЭТК” АЖ вакиллари биринчи, “Фарғона ҲЭТК” жамоаси иккинчи ва “Наманган ҲЭТК” АЖ учинчи ўринга муносиб топилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардаги электр тармоқлари идоралари ходимлари билан бир қаторда қўшни давлатлардан ҳам вакиллар иштирок этди.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг