"Беспредел ГАИ" ходимлари жазоланди
Ижтимоий тармоқда «Беспредел ГАИга ҳамма нарса мумкинми?» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги тўғрисида хабар берилган эди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълумотига кўра, хизмат текшируви якунланди:
Фуқаролар билан мулоқот жараёнида, хушмуомала, камтар ва босиқ бўлмасдан, носамимийлик билдириб, Ички ишлар вазирининг «Муомала маданияти» ва «Одоб-аҳлоқ қоидалари» тўғрисидаги буйруғи ҳамда Интизом Устави талабларини бузганлиги учун Пахтачи тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори катта лейтенант М.Тоғаевга «Ҳайфсан», йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Ф.Ҳаитовга «Танбеҳ» интизомий жазоси берилиши, Пахтачи тумани ИИБ бошлиғи майор С.Ортиқовнинг хатти-ҳаракатларини вилоят Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган катта офицерлар таркибидаги «Интизомий кенгаш»да кўриб чиқилиши белгиланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг