Беш ойда 12 миллион нафар бола 13 турдаги вакциналар билан эмланди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

19:46 29 Июнь 2023 Жамият
993 0

Фото: Архив сурат

Шу йил январь-май ойларида мамлакатимиз бўйича 12 млн. нафар болада бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши 13 турдаги вакцина билан эмлаш тадбирлари ташкил этилди.

Бунинг учун даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш пунктларида 13 турдаги юқумли касалликларга қарши вакциналар захираси яратилди.

Жумладан:

— республика бўйича 334 261 нафар гўдак вирусли гепатит В ва сил касаллигига қарши вакциналар билан;

— 6 ёшдаги 354 562 нафар бола қизамиқ-паротит-қизилчага қарши вакцина билан;

— 9 ёшдаги 281 241 нафар қизр одам папиллома вирусига қарши эмланди.

Шунингдек:

— 353 558 нафар бола – ротавирусга қарши;

— 362 029 нафар ўғил-қиз – пентавалент вакцинаси билан дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, хиб, пневмококк инфекциясига;

— 378 538 нафар бола – КПК вакцина билан қизамиқ-паротит-қизилчага қарши эмлаш воситасини олди.

Бундан ташқари, республика бўйича 7 ёшгача бўлган 3,5 млн. нафар бола ўртасида қизамиқ-қизилчага қарши тегишли кўрсатма бўйича оммавий эмлаш тадбирлари ўтказилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер