«Беш оға»да тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фурқат тумани Фарғона вилоятининг олис ва чегара ҳудудида жойлашган. Айни пайтда туман тиббиёт бирлашмасининг 1740 нафар ходимлари 128 мингдан зиёд аҳолига тиббий-санитария хизмати кўрсатиб келмоқда.
Туманнинг чегара ҳудудида жойлашган «Беш оға» МФЙ аҳли эҳтиёж туғилганда ўртача 3,5-4 чақирим йўл босиб, қўшни маскандаги «Дўстлик» оилавий шифокорлик пунктига борар эди. Фурқат тумани ҳокимлиги ташаббуси билан шу кунларда маҳаллада ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қуриб битказилган янги тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди.

— Шу тариқа оила шифокори, маҳалла патронаж ҳамшираси, доя ҳамшираси ва икки гуруҳдан иборат тиббиёт бригадаси фаолияти йўлга қўйилди, — дейди тиббиёт пункти оилавий шифокори Наргиза Парпиева. — Бундан буён Ғунча ва Беш оға қишлоқларидаги 3700 нафар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг