Беш йиллик алимент қарзи ундириб берилди

17:42 01 Июнь 2020 Жамият
997 0

1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини фуқаро Муборак Ғаниева фарзандлари билан тинч-хотиржам қарши олди. Гап шундаки, у беш йилдан буён тўланмай келинаётган алимент пуллари сабаб ташвиш гирдобида қолганди.

Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2015 йилдаги буйруғига асосан қарздор Ғаниев Салим Шерзодович ундирувчи Ғаниева Муборак Анваровна фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун вояга етгунига қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор С.Ғаниевдан 79,3 миллион сўм миқдоридаги 5 йиллик алимент қарзлари биратўла ундириб берилди.

Тўлқинжон НАЙИМОВ,

Мажбурий ижро бюроси

Бухоро шаҳар бўлими

давлат ижрочиси

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер