Берунийда содир бўлган ЙТҲда 4 киши, жумладан бир гўдак вафот этди

11:09 13 Февраль 2020 Жамият
1294 0

Қорақалпоғистон республикасининг Беруний туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жами тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, Беруний туманида 12 февраль соат 11:30 ларда А.Б. (1984 й.т.) ўзининг бошқарувидаги “Матиз” автомашинасини Абай ОФЙ ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” А-380 йўлининг 645-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўл сирпанчиқ бўлганлиги сабабли қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Ш.Т. (1987 й.т.) бошқарувидаги “МАN” юк автомашинаси билан тўқнашув содир этиши натижасида юк автомашинаси йўл четига ағдарилиб кетган.

Натижада “Матиз” автомашинаси ҳайдовчиси А.Б., йўловчилари 1990 й.т. С.Мамутова, 2019 й.т. М.Қ. ҳамда 1965 й.т. Т.Р.лар воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, “Матиз” автомашинасининг қолган йўловчилари, 1989 й.т. С.С., 2000 й.т. Д.Қ. ҳамда “МАN” юк автомашинаси ҳайдовчиси Ш.Тлар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер