Беруний тумани «Дамас» автомобили билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида «Энг намунали туман ва шаҳар» ҳамда «Энг намунали вазирлик ва идора» танловларини ўтказиш белгиланган эди.
2024 йилда ўтказилган «Энг намунали туман ва шаҳар» танловида Қорақалпоғистон Республикасидан Беруний тумани муносиб иштирок этиб, биринчи ўринни эгаллади. Президент совғаси – “Дамас“ автомашинаси билан тақдирланди.
Танловда 2-ўрин соҳибларига 40 млн. сўм, 3-ўрин соҳибларига 25 млн. сўм, 4-5-ўрин соҳибларига 10 млн. сўмдан пул мукофотлари топширилди.
«Энг намунали шаҳар ва туман» танловида:
1-ўрин — Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани;
2-ўрин — Самарқанд вилояти Иштихон тумани;
3-ўрин — Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани;
4-ўрин — Андижон вилояти Хўжаобод тумани;
5-ўрин — Жиззах вилояти Ғаллаорол туманига берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг