Бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида 382,3 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.
Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,7 % га ошган.
2022 йилда ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автомобил бензини ҳажми:
— январда – 97,8 минг тонна
— февралда – 98,2 минг тонна
— мартда – 92,6 минг тонна
— апрелда – 93,7 минг тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг