Бельгияда «Омикрон» штаммининг янги варианти аниқланди
Иллюстратив фото
Бельгиянинг Лювен католик университети вирусологлари коронавируснинг «Омикрон» штаммининг янги тури аниқланганини маълум қилди. «Унга COVID-19 BA.4» номи берилди.
Қайд этилишича, ушбу вариант аввал ҳам бир қанча мамлакатларда топилган. Брюсселлик олимлар эса ҳатто уни ўрганишга ҳам муваффақ бўлишган.
Мутахассисларнинг фикрича, вирус мутациялари оддий жараён, шунинг учун янги вариантларнинг пайдо бўлиши табиий ҳолат. «Омикрон»нинг янги вариантларининг аниқланиши коронавируснинг янги штаммларини пайдо бўлиши каби қўрқинчли эмас.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг