Беларусда 1000 нафардан кам "Вагнер" аъзолари қолган — Буюк Британия разведкаси
"Эндиликда “Вагнер” ёлланма жангчиларининг Беларус ҳудудидаги асосий вазифаси Беларус армияси ва хавфсизлик кучларини тайёрлаш бўлиб қолмоқда", деб ёзади Британия разведкаси ўз ҳисоботида.
Қайд этилишича, Александр Лукашенко “Вагнер” жангчиларининг ваколатларини кенгайтиришни истамайди ва улардан Украина билан чегарани қўриқлашда фойдаланишни режалаштирмайди.
Бундан ташқари, Беларусда ёлланма аскарларнинг мавжудлиги Россия Федерацияси учун фойдалидир, чунки бу ҳолат Киевни ўз ҳарбийларини бир қисмини шимолий чегарада сақлашга мажбур қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг