Беларусь Президенти Самарқандга ташриф буюрди

14:51 15 Сентябр 2022 Сиёсат
934 0

Фото: president.uz

15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко амалий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Александр Лукашенко Ҳазрати Хизр мажмуига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти қабрига гул қўйди.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Президенти билан учрашиш ва ШҲТнинг Самарқанд саммити тадбирларида иштирок этиш ҳам кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер