Беларус миллий техника университетида Ўзбекистон маданияти ва таълими маркази очилди
Беларус миллий техника университетида Ўзбекистон маданияти ва таълими марказининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.
Марказни Беларус миллий техника университети ректори проф. С.В.Харитончик ва Тошкент давлат техника университети ректори проф. С.М.Турабджанов очиб берди.
Сўзга чиққанлар томонидан марказнинг очилиши нафақат маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни чуқурлаштиришда қўшимча қадам, балки Ўзбекистон ва Беларус олий таълим муассасалари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.
Тадбир давомида икки томон халқ ижодидаги куй ва қушиқлардан иборат концерт дастури тақдим этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг