Бекободда сайёр қабул ўтказиляпти

15:46 23 Сентябр 2020 Жамият
1187 0

Бекобод шаҳридаги «Ёшлар боғи»да Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан ташкил этилган сайёр қабул ўтказилмоқда. Шаҳар ва туман ҳудудида истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари, тадбиркорлар турли хил муаммолар, таклиф ва мурожаатлар билан ташриф буюришяпти.

Фуқаролар қабулида 17 та вазирлик ва ташкилотлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбар ва мутасаддилари иштирок этмоқда. Улар аҳоли томонидан билдирилган эътирозлар, ариза ва шикоятларни тезкорлик билан ўрганишиб шу жойнинг ўзида ҳал этиш чораларини кўришмоқда.

Ушбу сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирок этяпти.

Бизни кузатиб боринг, мавзуга батафсил қайтамиз.

Шодиёр МУТАҲАРОВ

(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер