“Барселона” мағлуб бўлди, “Атлетико”дан ғалаба
Кеча, 8 апрель куни футбол бўйича Европа чемпионлар лигаси мусобақасининг чорак финал ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда мусобақанинг амалдаги чемпиони ПСЖ ўз майдонида “Ливерпуль” жамоасини қабул қилди.
Учрашув майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 11-дақиқада Дезире Дуэ томонидан очилди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида Хвича Кварацхелия ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шу тариқа ўйин ПСЖнинг ғалабаси билан якунланди.
Куннинг иккинчи ўйинида эса “Барселона” жамоаси ўз майдонида “Атлетико Мадрид” клубини қабул қилди. Учрашув “матрасчилар”нинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашувда ҳисоб 45-дақиқада Хулиан Альварес томонидан очилди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида Александр Сёрлот ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шу тариқа ўйин 2:0 ҳисобида якунланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг