Барриосга Испаниянинг топ клублари қизиқиш билдирмоқда
Испаниянинг «Атлетико», «Севилья» ва «Валенсия» футбол клублари Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби ярим ҳимоячиси Вильмар Барриосга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради fichajes.com нашри.
Ушбу клублар 27 ёшли Барриоснинг трансфер суммаси 15 миллион евродан ошмаслигига ишонишмоқда. «Атлетико» ва «Севилья» Колумбия терма жамоаси футболчисини сотиб олмоқчи.
Маълумот учун, Барриос 2019 йилда Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клубидан «Зенит»га ўтган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Санкт-Петербург клуби таркибида саккизта ўйин ўтказди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг