«Баркамол авлод» болалар мактабидаги бепул ёзги оромгоҳлар
Ёз — бу болаликнинг энг қувончли фасли. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактабида жорий ёзда 7 йўналиш бўйича бепул тўгарак машғулотларини йўлга қўйиш режалаштирилган. Ҳар бир йўналишда биттадан ихтисослаштирилган тўгараклар иш олиб боради.
Бу ҳақда вазирликнинг расмий телеграм саҳифасида маълум қилинди.
Хабарга кўра, тўгараклардан ташқари “Мазмунли ёз — “Баркамолда” шиори остида ташкил этилган ёзги оромгоҳда болажонлар янги билимларни эгаллаши, қизиқарли ҳамда фойдали машғулотлар билан банд бўлиши ва янги дўстлар орттириши учун катта имконият яратилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг