Барча ходимлар «Янги йил»да кетма-кет 4 кун дам олиши мумкин

17:17 19 Декабрь 2023 Жамият
587 0

Янги йилда иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишлари аниқ: 30 декабрь — шанба, 31 декабрь — якшанба, 1 январь — душанба (Янги йил).

2024 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилиши мумкин:

6 январь — шанба кунидан 2 январь — сешанба кунига. Шунда 2 январь сешанба 5 кунликлар учун дам олиш ҳисобланиб, 6 январь — шанба эса иш куни бўлади.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса 2 январь сешанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер