Банк ходимлари иш вақтидан ташқари ишга жалб этилмаган​

21:39 25 Апрель 2020 Иқтисодиёт
2449 0

“Банкир кундалиги” телеграм каналида Халқ банкининг Қарши филиалида сайёр касса ходимларини соат 20:00 дан кейин ишга чақирилгани, кеч қолган пайтда ходимларни уйларига банк машинаси ҳар доим ҳам олиб бормаслиги, карантин вақтида узоқдан ишга қатнаш қийинлиги, ҳақидаги мурожаат эълон қилинди.

Халқ банки раҳбарияти томонидан ушбу мурожаат ўрганилди ва қуйидагилар маълум бўлди. Қарши филиали амалиёт бўлимига ўрнатилган видео камераларнинг 24 апрель кунидаги ёзувлари ўрганилиб, ходимлар билан суҳбат ўтказилганда 24 апрель куни 20:00 дан кейин ходимлар ишга чақирилмаганлиги маълум бўлди. Шунингдек, сайёр касса ходимлари банкнинг махсус автомашиналарида 18:00 дан сўнг уйларига етказилган.

Вилоят ҳокимининг махсус хатига асосан уруш фахрийларига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун амалиёт бўлимининг бир дона транспорт воситаси бир кунга жалб этилган, холос.

Бугунги кроновирус пандимияси муносабати билан карантин эълон қилинганлиги сабаб Халқ банкининг барча филиалларида ходимларнинг ишга келиб кетиши Бош банк томонидан доимий назоратга олинган.

Банк Ахборот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер