Бандихон туманида 69 сотих ерни пуллаган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.D.Sh” фермер хўжалиги раҳбари Б.Э. фуқаро Ў.Қ. билан олдиндан тил бириктириб, фермер хўжалигига қарашли 69 сотих ер майдонларини туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри собиқ мутахассиси И.Н. орқали фуқаро Б.А.га томорқа сифатида расмийлаштириб бериш эвазига илгари олган 1 500 АҚШ доллари ва 71 млн сўм ҳисобидан 7,1 млн сўмини ихтиёрий равишда қайтараётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланганлар. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан “B.D.Sh” фермер хўжалиги раҳбари Б.Э. фуқаро Ў.Қ. ва собиқ мутахассис И.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а,в»бандлари ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг